Рафинья Суперкубок финалида кимга қарши ўйнаш фарқ қилмаслигини айтди

“Барселона” вингери Рафинья Диас Испания Суперкубоги финалида қайси рақибга қарши майдонга тушишни афзал кўриши ҳақидаги саволга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Каталонияликлар ярим финалда “Атлетик” Бильбаони ишончли тарзда таслим этди — учрашув 5:0 ҳисобида якунланди. Рафинья бу баҳсда икки бор гол уриб, ғалабага катта ҳисса қўшди.
Финалдаги рақиб эса эртанги Мадрид дербисида аниқланади. Рафинья “Реал” ёки “Атлетико”дан қайси бири чиқишидан қатъи назар, жамоа ҳар қандай рақибга тайёрлигини таъкидлади: “Ким ютиши менга барибир. Фарқи йўқ. Биз ҳар қандай рақибга қарши ўйнашга тайёрмиз ва эътиборни фақат ўзимизга қаратганмиз”, — дея унинг сўзларини Barca Universal келтиради.
Испания Суперкубоги финали 11 январ куни бўлиб ўтади. Ўтган йили “Барселона” финалда “Реал”ни 5:2 ҳисобида йирик мағлуб этиб, совринни қўлга киритганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!