date

Бавариянинг ёш юлдузи Карл янги шартномага тайёр

Бавариянинг ёш юлдузи Карл янги шартномага тайёр

«Бавария» ярим ҳимоячиси Леннарт Карл клуб билан шартномасини узайтиришга ижобий қарамоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Флориан Плеттенберг маълумотига кўра, иқтидорли футболчи Мюнхен клуби таклиф қилаётган яхшиланган келишув бўйича музокараларга очиқ. Карл кейинги ой 18 ёшга тўлгач, амалдаги битим профессионал шартнома мақомини олади ва у мавсумига тахминан 2 миллион евро маош олиши кутилмоқда. «Бавария» эса ярим ҳимоячи билан келишувни тезроқ узайтилиб, унинг йиллик даромадини 5–8 миллион евро оралиғида кафолатлашни режалаштирмоқда.

Леннарт Карл «Бавария» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуби билан шартномаси 2028 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда 17 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи мюнхенликлар сафида 21 ўйин ўтказиб, 6 гол урди ва 2 ассист қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бавариянинг ёш юлдузи Карл янги шартномага тайёр