Холанн АПЛ тарихидаги 35 мингинчи гол муаллифига айланди

Англия футболида АПЛнинг 21-тури учрашувлари давом этмоқда. «Манчестер Сити» ўз майдонида «Брайтон»ни қабул қилди ва биринчи тайм охирида ҳисобни очди. Норвегиялик Эрлинг Холанн пенальти зарбасини аниқ ижро этиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қизиғи шундаки, Холанн урган гол АПЛ тарихидаги юбилей — 35 000-гол бўлиб қайд этилди.
Ҳисоб-китоб 1992 йил 15 августдан, яъни Англия Премьер-лигаси ўзининг илк ўйинларини ўтказган кундан бошлаб юритилади. Таqqослаш учун: 30 000-гол 2021 йил августида урилганди, шундан кейин 4 йил ва 131 кун ичида яна 5 мингта гол қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, Холанн «Манчестер Сити» сафида 2022 йилдан бери тўп сурмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг