date

Ўзбекистон қора олхўри экспортини 63 фоизга оширди

Ўзбекистон қора олхўри экспортини 63 фоизга оширди

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистон қора олхўрини 43 та давлатга экспорт қилди.

Ҳисобот даврида жами 38,9 минг тонна маҳсулот ташқи бозорларга етказиб берилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 63 фоизга ошган.

Энг йирик харидор Хитой бўлиб, ушбу мамлакатга 21,6 минг тонна қора олхўри жўнатилган. Йирик импортёрлар учлигига, шунингдек, Қозоғистон (6,2 минг тонна) ва Россия (6 минг тонна) ҳам кирган.

Кейинги ўринларда Туркия (1,2 минг тонна) ва Беларусь (793,1 тонна) қайд этилди. Қолган давлатлар улушига эса жами 2,4 минг тонна қора олхўри тўғри келган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон қора олхўри экспортини 63 фоизга оширди