Ўзбекистон Россия шоколади харидорлари орасида кучли учликка кирди

2025 йилнинг январ–сентябр ойларида Россияда ишлаб чиқарилган шоколаднинг энг йирик импортчилари Қозоғистон, Беларусь ва Ўзбекистон бўлди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
«Агроэкспорт» келтирган маълумотларга кўра, Қозоғистон ушбу даврда 192 млн долларлик шоколад харид қилган. Беларусь импорти 123 млн долларни, Ўзбекистонники эса 68 млн доллардан ошган.
Энг кўп сотиб олувчилар бешлигидан Озарбайжон (48 млн доллар) ва Арманистон (28,5 млн доллар) ҳам ўрин олди. Кейинги поғоналарда Қирғизистон (26,1 млн доллар), Грузия (19,5 млн доллар) ҳамда Хитой (14,4 млн доллар) қайд этилган.
Топ-10 рўйхатига, шунингдек, Молдова (7,7 млн доллар) ва Сербия (6,8 млн доллар) кирган. Бундан ташқари, россиялик шоколад харидорлари орасидаги топ-15 таликдан Германия, Исроил, АҚШ, Латвия ва Саудия Арабистони ҳам жой олган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!