Жаҳоннинг энг машҳур виртуал пул бирлигига айланган Биткоин (bitcoin) 8 ноябрь кунги биржа савдоларида навбатдаги тарихий кўрсаткичига эришди ва 7,8 минг долларлик поғонадан ошди. Бунга хардфорк деб номланган валютанинг дастурий кодига ўзгартириш киритиш хусусидаги SegWit2x режасидан воз кечгани сабаб бўлди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Май ойида ишга туширилган ташаббус тармоқнинг ўтказиш қобилиятини кенгайтиришни ва биткоиннинг қамровини яхшилашни назарда тутар эди. Август ойида ишлаб чиқарувчилар жамоаси SegWit хардфорки ишга туширилганда илк ўзгаришларни амалга оширишга муваффақ бўлганди. Шундан бери жамоа иккинчи босқичда биткоин блокининг ҳажмини 2Мбгача оширишни режалаштирганди.
Бу режалар бозорда хавотирларга сабаб бўлди. Натижада Майк Белш, Ванес Касарес, Жиҳан Ву, Жефф Гарзик, Питер Смит ва Эрик Воорис биткоин-ҳамжамиятга мактуб йўллаб, уни икки гуруҳга ажратиш ва айри тизимга ўтиш SegWit2x мақсади бўлмаганини эълон қилишди. Шу сабабли 2Мб-хардфорк босқичини тўхтатишга қарор қилинди.
Bitfinex биржаси маълумотларига кўра, криптовалюта курси 8ноябрь куни Тошкент вақти билан 23:00 да 8,44 фоизга кўтарилиб, 7,7 минг долларга етган. Янгилик эълон қилингач, валюта курси 7,89 минг долларга етган. Бу унинг учун тарихий максимум бўлди.
Шундай қилиб, биткоин капиталлашуви 124 млрд долларга етди. Криптовалюталар бозорининг умумий капиталлашуви 203,7 миллиард долларни ташкил этмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди