
26 октябрь куни Испания Ла Лигаси доирасида "Реал" ва "Барселона" ўртасида муҳим ўйин бўлиб ўтади. Испаниялик журналист Хосе Антонио Эспина ушбу "Эл-Класико" ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Euro-football.ru ёзишича, Эспина бу баҳсда "Реал" жамоасини фаворит деб ҳисоблайди. Журналистнинг таъкидлашича, "Барселона" таркибида айрим муаммолар бор ва Ҳанс-Дитер Флик жамоаси учун Мадридда ғалаба қозониш осон бўлмайди.
Эспина "Сантяго Бернабеу" стадионида каталонияликлар учун ғалаба жуда қийин бўлишини айтди. У натижани олдиндан айтиш қийинлигини билдирди, бироқ "Реал" ўз майдонида ғалаба қозонишини тахмин қилди.
"Реал" ва "Барселона" ўртасидаги Ла Лига учрашуви 26 октябрь куни соат 20:15 да бошланади. Мазкур баҳс тарихан Испания чемпионатининг энг муҳим ўйинларидан бири саналади.
Кутилаётган ўйин натижаси чемпионат пешқадамлиги учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Испаниялик журналист "Эл-Класико"да “Реал”нинг ғалабасини тахмин қилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар