
Англиянинг собиқ дарвозабони Скотт Карсон футболчилик фаолиятини якунлади. У ўзининг бу қарорини шахсий ижтимоий тармоғида эълон қилди.
Euro-football.ru ёзишича, Карсон сентябрь ойида 40 ёшга тўлди. Скотт Карсон сўнгги олти йилини “Манчестер Сити” таркибида ўтказди ва асосан учинчи дарвозабон сифатида ҳаракат қилди.
Шу давр мобайнида у атиги бир марта асосий таркибда майдонга тушди. У 2007-2011 йилларда Англия терма жамоасига ҳам чақирилган.
Карсон футболчилик фаолияти давомида “Лидс”, “Чарлтон”, “Вест Бромвич” каби бир қатор инглиз клубларида ўйнаган. Унинг фаолиятини якунлаганига “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ҳам муносабат билдирди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар