Коронавирус пандемияси туфайли Марказий Осиё минтақасидаги иқтисодий инқирознинг ҳажми ва кўлами мисли кўрилмаган даражада бўлади. Бу ҳақда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ҳисоботида айтиб ўтилди.
"Ҳозирги вақтда минтақа таъминот занжири, туризм, пул ўтказмалари ва молиявий оқимларга таъсир кўрсатадиган глобал ва минтақавий алоқалардаги бузилишларни енгиб ўтиши керак. Шу билан бирга, чеклов чоралари туфайли маҳаллий ишлаб чиқаришнинг пасайиши кутилмоқда. Бундан ташқари, нефт экспорт қилувчилар (Қозоғистон, Туркманистон назарда тутилмоқда - sof.uz) нефт нархининг кескин пасайиши билан курашиш керак. Минтақадаги кўплаб мамлакатлар учун иқтисодий инқироз 2008-2009 йиллардаги глобал молиявий инқироз ва 2014–2015 йилларда нефт нархининг пасайиш даврига қараганда ёмонроқ бўлиши кутилмоқда", - таъкидланади ҳисоботда.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, пул ўтказмалари ҳамда молиявий захираларнинг чекланганлиги Covid-19 инқирозидан кейин минтақа иқтисодиёти тикланишини секинлаштиради.
ОТБ 2020 йилда Марказий ва Ғарбий Осиёда ялпи ички маҳсулот ўсиши сезиларли даражада пасайишини башорат қилмоқда, шундан сўнг 2021 йилда заиф тикланиш бўлади.
Иқтисодий ўсиш. Манба: ОТБ
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу глобал пандемия доимий изларни қолдириши мумкин, бу эса жаҳон иқтисодиётида туб ва доимий ўзгаришларга олиб келади. Инқирозгача бўлаётган очиқ савдо ва инвестиция тизимидан воз кечиш Марказий ва Ғарбий Осиёда ўсишни ёмонлаштириши мумкин.
2020 йил март ойида, Марказий ва Ғарбий Осиёда Covid-19 тарқалиши бошланганида, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда инфляция ўсиши бироз тезлашди, Арманистон, Грузия ва Ўзбекистонда эса барқарор бўлиб қолди, Покистонда пасайган.
ОТБ тавсиялари
Инқироздан кейин ҳукуматлар молиявий захираларини тиклашлари ва қарз мажбуриятларини камайтиришлари керак. Шунингдек, улар хусусий сектор иштирокида кучли ва барқарор тикланишни таъминлаш учун ислоҳотларга содиқлигини яна бир бор намоён қилишлари керак.
"Иқтисодиётни ушлаб туриш ва пандемияни олдини олиш учун дадил ҳаракат талаб этилади. Марказий банклар кредит олиш учун катта ликвидликни таъминлаши керак. Ўз вақтида солиқ имтиёзлари шифокорларга маош тўлаш ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, шунингдек, бизнесни қўллаб-қувватлаш ва иш ўринларини сақлаб қолиш ҳамда ижтимоий ҳимоя муҳимдир", - дея тавсия қилади мутахассислар.
Ҳукуматлар давлат харажатларини қайта йўналтиришлари, мавжуд молиявий захиралардан фойдаланишлари, грантлар ёки қарзларни молиялаштиришлари ва хусусий секторни ёрдам ва тикланиш ишларига жалб қилишнинг янги усулларини излашлари керак. Қайта тикланиш минтақадаги давлат ва хусусий секторнинг ролини мувозанатлаш учун имконият яратади. Хусусий сектор чекловлардан холи бўлиши, ўсиши ва иқтисодиётни жонлантириш ҳамда иш ўринларини яратишга тўла ҳисса қўшиши керак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди