2025-йил 21-октябрь куни тунги соат 00:15 да Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчасида автомобил йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, машина ёниб кетгани ҳақида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берилган.
Олинган хабардан сўнг, ёнғин-қутқарув бригадалари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. FVB ахборот хизматига кўра, ёнғин соат 00:22 да бартараф этувчилар томонидан назоратга олиниб, 00:29 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги маълум қилинди. Мутасадди идоралар томонидан ҳодисанинг сабаблари бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар