date

Бу ҳафта олтин рекорд даражада қимматлашди

Бу ҳафта олтин рекорд даражада қимматлашди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эълон қилинган олтин қуймалариing кунлик сотув нархлари бўйича мониторинг натижалари шунu кўрсатмоқдаки, 2025-йил октябр ойининг навбатдаги иш ҳафтасида олтин нархи рекорд даражада кўтарилди. Ҳафталик таҳлилга кўра, бир грамм олтин нархи умумий ҳисобда 153 400 сўмга қимматлашди. Бу эса энг кичик 5 граммлик олтин қуйманинг нархи 767 000 сўмга ошганини билдиради.

Кунлик ўзгаришлар қуйидагича бўлди (1 грамм олтин учун):

  • Душанба: +13 800 сўм

  • Сешанба: +42 200 сўм

  • Чоршанба: +20 600 сўм

  • Пайшанба: +13 200 сўм

  • Жума: +63 600 сўм

Мутаҳассисларнинг фикрича, глобал геосиёсий вазият, халқаро молия бозорларидаги ўзгаришлар ва валюта курсларининг тебранишлари Ўзбекистон олтин нархларига бевосита таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, аҳолининг инвестицион мақсадларда олтин қуймаларини харид қилишга бўлган қизиқиши нархларга қўшимча босим сифатида таъсир этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Бу ҳафта олтин рекорд даражада қимматлашди