Мажбурий ижро бюросининг Олтиариқ туман бўлими иш юритувида ФИБ Избоскан туманлараро судининг 24.03.2021 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор А.Сангиновдан ундирувчи Г.Исмоилова фойдасига бир нафар фарзанди фойдасига моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Сангинов 2021 йил ноябрь ойига қадарли жами 5.914.829 сўм миқдордаги алимент тўловларини тўламасдан, бўйин товлаб келганлиги сабабли унга нисбатан суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Қарздор томонидан 2021 йил ноябрь ойида алимент тўловларидан бўйин товлаб келганлиги бўйича маъмурий жазога тортилган бўлсада, шу кунга қадарли алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келиб, яшаш манзилини норасмий ўзгартириб, яшириниб, ижро ҳаракатларига тўсқинлик қилиб келган.
20.05.2022 йилда давлат ижрочиси томонидан фуқаро-қарздор А.Сангиновга нисбатан қидирув эълон қилиниб, қидирув қарори бошқарманинг қидирув шўъбасига юборилган.
Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан 25.05.2022 йилда ўтказилган “Тонгги қидирув” тадбирлари натижасида қарздор А.Сангинов Олтиариқ тумани ҳудудидан топилиб, давлат ижрочисига топширилган. Эндиликда унга нисбатан жиноий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши бўйича ҳужжатлар тайёрланмокда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар