Навоийда 13 нафар болани ташиб кетаётган Матиз ЙТҲга учради (видео)

1 дақиқа ўқиш5.4K
Навоийда 13 нафар болани ташиб кетаётган Матиз ЙТҲга учради (видео)

Фото: Видеодан кадр

Навоий вилоятининг Нурота туманида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, у фожиавий оқибатларга олиб келди. Дастлабки маълумотларга кўра, оилавий боғча раҳбари бўлган аёл 13 нафар болани Матиз русумли автомашинада боғчага олиб кетаётган вақтда автоҳалокатга учраган.

Ҳодиса оқибатида транспорт воситасини бошқариб келган аёл воқеа жойида ҳалок бўлган. Машинада бўлган болалардан бири оғир аҳволда — кома ҳолатига тушган, яна 8 нафари эса турли даражадаги жароҳатлар билан вилоят марказидаги шифохонага етказилган. Қолган болаларнинг ҳолати бўйича қўшимча маълумотлар аниқлаштирилмоқда.

Маълум қилинишича, ушбу аёл ҳамда унинг турмуш ўртоғи узоқ йиллар давомида ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомобил бошқариб келган. Бу ҳолат эса воқеа юзасидан жиддий саволларни келтириб чиқармоқда.

Мутасадди органлар томонидан ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинмагани ва хавфсизлик чораларининг етарли даражада таъминланмагани фожианинг асосий омилларидан бири бўлиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?