date

Реал Мадрид Эл Класико олдидан 8 нафар футболчисидан айрилди

Реал Мадрид Эл Класико олдидан 8 нафар футболчисидан айрилди

Испания чемпионатининг ҳал қилувчи баҳси — Эл Класико арафасида Реал Мадрид жиддий йўқотишларга учради. Жамоа Барселона билан бўладиган ўйинда Кйлиан Мбаппе ва яна етти нафар асосий таркиб футболчиси хизматидан фойдалана олмайди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Кйлиан Мбаппе жароҳатидан сўнг машғулотларга қайтган бўлса-да, мураббийлар штаби уни таркибга киритмасликка қарор қилди. Шунингдек, Дани Себаллос, Дани Карвахаль, Родрйго, Эдер Милитãо, Ферланд Мендй, Арда Гюлер ва Феде Вальверде ҳам ўйинни ўтказиб юборади.

Феде Вальверде ва Аурелиен Тчоуамени ўртасидаги жанжал жамоада ички муҳитни янада мураккаблаштирди. Ушбу воқеа ортидан ҳар икки футболчи 500 минг евро миқдорида жаримага тортилди. ОАВ хабарларига кўра, бош мураббий Альваро Арбелоа кийиниш хонасидаги назоратни йўқотган ва мавсум якунида истеъфога чиқарилиши мумкин. Унинг ўрнига Хосе Моуриньо номзоди илгари сурилмоқда.

Ҳанси Фликк бошқарувидаги Барселона айни дамда турнир жадвалида Реал Мадриддан 11 очко олдинда бормоқда. Мадридликлар чемпионлик учун сўнгги имкониятларини сақлаб қолиш учун ушбу баҳсда фақат ғалаба қозониши шарт.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал Мадрид Эл Класико олдидан 8 нафар футболчисидан айрилди