date

Сурхондарё вилоятининг озиқ-овқат бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди

Сурхондарё вилоятининг озиқ-овқат бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида жойлашган озиқ-овқат бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 9 май куни соат 04:25 атрофида “Работак” маҳалласидаги Қўшбозор кўчасида жойлашган бир-бирига туташ дўконларда юз берган. Ёнғин ҳақидаги хабардан сўнг воқеа жойига 6 та қутқарув бўлинмаси жалб қилинган.

Қутқарувчилар соат 04:27 да ҳудудга етиб борган ва ёнғин соат 05:30 га келиб тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида дўконларнинг 70 квадрат метр майдонидаги том қисми, ички ҳудуди ҳамда маҳсулотлар ёниб зарар кўрган.

Шу билан бирга, 350 квадрат метр ҳудудни сақлаб қолишга муваффақ бўлинган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда. Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарё вилоятининг озиқ-овқат бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди