20:40 / 18.07.2023
90

Гаров мулки хатланди

Гаров мулки хатланди

Юртимизда тадбиркорлик билан шуғилланиш учун кенг имкониятлар яратилган, айниқса, маҳаллий хом-ашёдан маҳсулот ишлаб чиқариш ёки қайта ишлашни йўлга қўймоқчи бўлган тадбиркорларга имтиёзлар берилган.

Тадбиркорликда ҳамма вақт ҳам ўйланган режа иш бермаслиги мумкин, буни тадбиркорларимиз ҳам яхши тушинишади. Лекин, олинган кредитларни қайтаришга тўғри келади.

Бюро органлари иш юритувидаги банклар фойдасига ҳал қилинган суд қарорлари ижросини таъминлаш назоратга олинган бўлиб, бу борада муайян ишлар қилинмоқда. Жумладан, Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 13.02.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Шибирғон Техник” МЧЖдан ундирувчи АТБ “Микрокредитбанк” Бухоро вилоят минтақавий филиали фойдасига 612.347,6 минг сўм кредит қарзи ва 24.000 сўм почта харажати ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати ҳудудийлик (индекс-2) қисми Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Қарздорликни бартараф қилиш учун қонунчиликка мувофиқ қарздорга ихтиёрий муддат берилган бўлсада, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган гаров мулки ҳисобланган юк отрувчи ўзиюрар машинага нисбатан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига асосан қидирув эълон қилинган.
 Бюронинг қидирув ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари давомида қидирувдаги юк отрувчи ўзиюрар машина Шофиркон тумани чўл ҳудудида жойлашган шағал карьерларининг бирида эканлиги аниқланган.

 Мазкур юк ортувчи машина тегишли тартибда хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган, қарздорлик бартараф қилинмаган тақдирда, мазкур машина электрон савдо майдончаси орқали кимошди савдоларига чиқарилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гаров мулки хатланди
ePN