Президент қарори билан «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат унитар корхонаси «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖга ўзгартирилади ва унинг устав капиталидаги давлат акциялари пакети Марказий банкка ўтказилади.
Шунингдек, 2025 йил 1 январдан давлат ва корпоратив қимматли қоғозларнинг ягона ҳисоби «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖда юритилади.
2028 йил 31 декабргача «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси АЖ, «Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖ ва «Тошкент» республика фонд биржаси» АЖ маблағларни мақсадли равишда уларни ривожлантиришга йўналтирган ҳолда дивидендларни ҳисоблаш ва тўлашдан озод қилинади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар