Бегона кредит учун пластик картангиздан пул ечилса, нима қилиш керак?

2 дақиқа ўқиш238
Бегона кредит учун пластик картангиздан пул ечилса, нима қилиш керак?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Сўнгги пайтларда фуқаролар ўзлари танимайдиган шахсларнинг кредити бўйича кафил сифатида расмийлаштирилгани ва ҳисоб рақамидан пул ечиб олинаётгани юзасидан шикоятлар кўпаймоқда.
  • Бундай вазиятга тушганда аввало банкка расмий сўров юбориб, кафиллик шартномасининг нусхасини тақдим этишни талаб қилиш зарур.
  • Агар имзо қалбакилаштирилган бўлса, Марказий банкка шикоят қилиш ҳамда ички ишлар органларига ариза бериш лозим.

Сўнгги пайтларда “Potrebitel.uz” ҳамжамиятида фуқаролардан жиддий шикоятлар кўпаймоқда. Айрим одамлар ўзлари умуман танимайдиган шахсларнинг кредити учун кафил сифатида расмийлаштирилганини, бу ҳақда эса фақат ҳисоб рақамидан пул ечиб олинганидан кейин билиб қолганини айтмоқда.

Энг хавотирли жиҳати шундаки, бундай ҳолатларда одамлар банкка шахсан бормаган, ҳеч қандай шартномага имзо қўймаган ва ўз розилигини билдирмаган бўлади. Аммо кейин маълум бўлишича, улар гўёки бошқа бир шахснинг кредити бўйича кафил сифатида кўрсатилган. Яъни инсон билмаган ҳолда молиявий мажбуриятга “уланиб” қолади. Бу эса ҳазил эмас — чўнтакка кирилганда ҳар қандай “техник хато” ҳам жуда оғриқли сезилади.

Агар сиз ҳам ноқонуний равишда кафил сифатида расмийлаштирилганингизни сезсангиз ёки ҳисобингиздан бегона кредит учун пул ечилган бўлса, аввало банкка расмий сўров юбориш керак. Унда кафиллик шартномасининг нусхасини тақдим этишни талаб қилиш лозим. Агар шартномада сизнинг ҳақиқий имзонгиз бўлмаса ёки имзо қалбакилаштирилган бўлса, бу тўғридан-тўғри қонунбузарлик ҳисобланади.

Иккинчи муҳим қадам — Марказий банкка шикоят қилиш. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, айрим ҳолатларда банк менежерлари билан узоқ суҳбатлашишдан кўра, Марказий банкка виртуал қабулхона ёки ишонч телефони орқали мурожаат қилиш муаммони тезроқ ҳаракатга келтиради. Чунки назорат органига расмий шикоят тушса, банк ҳам вазиятга жиддийроқ ёндашишга мажбур бўлади.

Учинчи қадам — ички ишлар органларига ариза бериш. Агар сиздан рухсатсиз фойдаланилган, шахсий маълумотларингиз ишлатилган ёки ҳужжатларда имзонгиз қалбакилаштирилган бўлса, бу жиноий ҳолат сифатида кўрилиши мумкин. ТИИБга берилган ариза кейинчалик ҳисобдан ечилган маблағларни қайтариш жараёнида ҳам муҳим далил бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, ўзингиз кимнингдир кредитига кафил сифатида киритилмаганингизни текшириб туриш ҳам фойдали. Буни КАТМ, яъни Кредит бюроси иловаси орқали махсус пуллик сўров асосида билиб олиш мумкин. Бундай текширув ортиқча харажатдек кўриниши мумкин, аммо баъзида кичик тўлов катта муаммони олдиндан аниқлашга ёрдам беради.

Ҳуқуқшуносларнинг таъкидлашича, фуқаронинг шахсий розилиги ва ҳақиқий имзосисиз ўзганинг кредити бўйича кафиллик мажбурияти юридик кучга эга бўлмайди. Агар инсон шартномани кўрмаган, имзоламаган ва банкда иштирок этмаган бўлса, унинг номидан расмийлаштирилган кафиллик жиддий текширилиши шарт.

Бундай ҳолатлар қарз олувчининг фирибгарлиги, шахсий маълумотлардан ноқонуний фойдаланиш ёки банк ходимларининг масъулиятсизлиги, ҳатто найранги натижасида юзага келган бўлиши мумкин. Шунинг учун фуқаро “майли, ўзи ҳал бўлар” деб ўтирмаслиги керак. Молиявий масалада сукут баъзан розиликдек қабул қилиниб қолиши мумкин.

Энг тўғри йўл — ҳужжат талаб қилиш, расмий шикоят киритиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш ва ўз кредит тарихингизни текшириш. Чунки бугун бегона кредит учун ечилган кичик сумма эртага каттароқ муаммога айланиши мумкин.

Қисқаси, ҳисобингиздан тушунарсиз пул ечилса, дарҳол ҳаракат қилинг. Пул ўз-ўзидан қайтиб келмайди, банк ҳам ҳар доим биринчи бўлиб “узр, хато кетибди” демайди. Ҳуқуқингизни билсангиз ва расмий йўл билан талаб қилсангиз, вазиятни ўз фойдангизга ҳал қилиш имконияти анча юқори бўлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?