Хосе Моуриньо Реал Мадридга қайтиши мумкин

Португалиялик мутахассис Хосе Моуриньо яна Реал Мадрид бошқарувига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тобора кўпаймоқда. Скй Sports нашрининг ёзишича, 2010-2013-йилларда жамоани бошқарган мураббий ҳозирда асосий номзод сифатида қараляпти. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Маълумотларга кўра, Реал Мадрид раҳбарияти Моуриньо вакиллари билан музокараларни бошлаб юборган. Клуб бош директори Хосе Ангель Санчез ва президент Флорентино Перез тажрибали мураббийнинг қайтишини қўллаб-қувватламоқда.
Бироқ, Моуриньо келишув учун иккита муҳим шарт қўйган. У жамоада тўлиқ назоратга эга бўлишни ва трансфер сиёсатида ҳал қилувчи овозга эга бўлишни талаб қилмоқда.
Айни дамда Бенфика клубида фаолият юритаётган мураббий ўз келажаги борасида аниқ вада беришдан бош тортди. Унинг шартномасида 3 миллион евролик товон пули мавжуд бўлиб, Реал Мадрид бу маблағни тўлаб, уни ёзда ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!