Хосе Моурино Реал Мадридга қайтиши мумкин

Goal.com нашрининг хабар беришича, Реал Мадрид раҳбарияти Альваро Арбелоа ўрнига бош мураббий сифатида Жозе Моуриньюни қайтариш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда. Sky Sports маълумотига кўра, клуб бош директори Хосе Ангел Санчез ушбу трансфер ташаббускори бўлиб, мураббийнинг вакиллари билан музокараларни бошлаган ва Флорентино Перез ҳам буни қўллаб-қувватламоқда.
Реал Мадрид жамоасида катта ўзгаришлар кутилмоқда. Клуб раҳбарияти Альваро Арбелоа ўрнига бош мураббий сифатида Хосе Моуринони қайтариш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Скй Sports хабарига кўра, португалиялик мутахассис ҳозирда асосий номзод ҳисобланади. Клуб бош директори Хосе Ангель Санчез ушбу трансфер ташаббускори бўлиб, у аллақачон мураббийнинг вакиллари билан музокараларни бошлаб юборган.
Тҳе Атҳлетик нашрининг таъкидлашича, Флорентино Перез ҳам Моуринонинг қайтишини қўллаб-қувватламоқда. Бироқ, 63 ёшли мураббий клубга қайтиш учун иккита асосий шарт қўйган: трансферлар масаласида тўлиқ назорат ва жамоа таркибини шакллантиришда мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқи.
Ҳозирда Бенфика клубини бошқараётган Хосе Моурино келажаги борасида аниқ вада беришдан бош тортди. Унинг шартномасида 3 миллион евролик товон пули мавжуд бўлиб, Реал Мадрид бу маблағни тўлаб, мураббийни ёзда ўз сафига қўшиб олиши мумкин.































Изоҳлар 0
…