date
views 227

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?

“Ўзгидромет” хабарига кўра, шанба ва якшанба кунлари ҳудуднинг катта қисмида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати шанба куни +30...+35 даража, якшанба куни +32...+37 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда +39 даражагача бўлади.

Дам олиш кунлари шимолий-ғарбий ҳудудларда об-ҳаво ёмонлашиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилоятининг шимолида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +22...+27 даражагача пасаяди.

Пойтахтимизда 8 сентябрда булутли бўлади, баъзида ҳаво булутлардан очилади, куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +30...+32 даража бўлади.

Дам олиш кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат шанба куни +30...+32 даража, якшанба куни +35...+37 даража бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?