Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

1 дақиқа ўқиш698
Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Жиззах вилояти ҳокимлигида навбатдаги ташкилий ўзгариш амалга оширилди. Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий соҳа ривожи ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича янги ўринбосари лавозимига Дилмурод Холмуродович Худойшукуров тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Расмий ахборотга кўра, тайинлов вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш жараёнида кўриб чиқилган ташкилий масалалар доирасида амалга оширилган. Муҳокама якунида Худойшукуров номзоди маъқулланиб, у янги лавозимга расман тайинланган.

Мазкур тайинловга қадар Дилмурод Холмуродович Худойшукуров Жиззах вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари сифатида фаолият юритиб келган. У ушбу йўналишда бошқарув ва ташкилий ишларни мувофиқлаштиришда тажриба тўплаган.

Янги лавозимда у вилоятда ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, ижтимоий соҳаларни ривожлантириш ҳамда маънавий-маърифий тадбирларни самарали ташкил этиш масалаларига масъул бўлади.

Таъкидланишича, вилоятда кадрлар алмашинуви ва бошқарув тизимини такомиллаштириш доирасидаги ушбу ўзгаришлар иш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?