date

Роналду CR7 ёзувли қиммат автомобил харид қилди

Роналду CR7 ёзувли қиммат автомобил харид қилди

Фото: Yandex

Криштиану Роналду яна бир бор ҳашаматли турмуш тарзи билан футбол ва спорт оламининг диққат марказига тушди. “Ал-Наср” клуби ва Португалия терма жамоаси юлдузи қиймати тахминан 1,32 миллион доллар бўлган ўта эксклюзив автомобилни харид қилди. Бу ҳақда “The Touchline” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу ноёб транспорт воситаси машҳур “Refined Marques” компанияси томонидан махсус тарзда қайта жиҳозланган. Асосий эътиборни тортадиган жиҳати шундаки, автомобил жуда чекланган серияда ишлаб чиқарилган бўлиб, бутун дунё бўйича атиги 20 дона мавжуд холос.

Роналду танлаган модел эса оддий версиялардан кескин фарқ қилади. У “Ал-Наср” клубининг рамзий сариқ ва кўк рангларида безатилган бўлиб, автомобилнинг эшик қисмига “CR7” бренди ёзуви ҳам махсус тарзда туширилган. Бу эса футболчининг шахсий услуби ва брендини яна бир бор таъкидлайди.

Фото: The Touchline

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду 2023 йилдан буён Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 41 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда ҳам юқори спорт формасини сақлаб қолиб, Саудия Про-лигасида 25 та гол уришга муваффақ бўлди.

Роналду нафақат футбол майдонида, балки майдондан ташқаридаги ҳаёт тарзи, ҳашаматли харидлари ва эксклюзив танловлари билан ҳам мухлислар ва оммавий ахборот воситалари эътиборини жалб қилиб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Роналду CR7 ёзувли қиммат автомобил харид қилди