21:49 / 21.10.2023
361

Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
Синоптиклар 23-25 октябр кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23 октябрда кечаси +0...+5 даража, кундузи +15...+20 даража; 24 октябрда кечаси +0...+5 даража, кундузи +15...+20 даража; 25 октябрда кечаси +3...+8 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 24-25 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23 октябрда кечаси +7...+12 даража, кундузи +13...+18 даража; 24 октябрда кечаси +3...+8 даража, кундузи +15...+20 даража; 25 октябрда кечаси +3...+8 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 24-25 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 23 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 23 октябрда кечаси +7...+12 даража, кундузи +13...+18 даража; 24 октябрда кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража; 25 октябрда кечаси +5...+10 даража, кундузи +19...+24 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 24-25 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 23 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи 23 октябрда +15...+20 даража; 24 октябрда +9...+14 даража, 25 октябрда +22...+27 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 24-25 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 23 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 октябрда кечаси +7...+12 даража, кундузи +13...+18 даража; 24 октябрда кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража; 25 октябрда кечаси +5...+10 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 24-25 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 23 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 октябрда кечаси ва кундузи +5...+10 даража; 24 октябрда кечаси +0...+5 даража, кундузи +7...+12 даража; 25 октябрда кечаси +0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият