Ангренда пичоқбозлик: икки киши вафот этди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида юз бергани айтилаётган пичоқбозлик ҳодисаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Дастлаб тарқалган хабарларда воқеа оқибатида уч киши пичоқлангани ва улардан икки нафари ҳаётдан кўз юмгани ҳақида маълумотлар берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан расмий идоралар томонидан изоҳ берилди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, ҳозирда воқеа бўйича тегишли терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳолат Ангрен шаҳар прокуратураси назоратида ўрганилмоқда. Шу асосда Жиноят кодексининг 97-моддаси, яъни қасддан одам ўлдириш жинояти бўйича 2-қисм “а” ва “ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирча воқеа тафсилотлари, можаронинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда иштирок этган шахслар ҳақида батафсил расмий ахборот берилмаган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Расмийлар томонидан якуний хулоса ва қўшимча маълумотлар суриштирув натижаларига кўра эълон қилиниши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!