Банкларда Сунъий интеллект маслаҳатчиси платформаси ишга туширилади

1 дақиқа ўқиш243
Банкларда Сунъий интеллект маслаҳатчиси платформаси ишга туширилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда банк тизимини трансформация қилиш ва ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Давлат раҳбари глобал зиддиятлар кучайган ҳозирги шароитда раҳбарлар иш услуби ва дунёқарашини мутлақо ўзгартириши зарурлигини таъкидлади. Биринчи чоракдаги ижобий кўрсаткичлар хотиржамликка сабаб бўлмаслиги қайд этилди.

Жорий йилда банклар орқали кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун 140 триллион сўм маблағ йўналтирилмоқда. Таҳлилларга кўра, Ширин ва Учқудуқ каби ҳудудларда ҳар 1 миллиард сўм кредит ҳисобига 17-20 тагача иш ўрни яратилган бўлса, Учкўприк, Пискент ва Бўстонлиқ туманларида бу кўрсаткич бор-йўғи 3 тани ташкил этмоқда. Кредитлар самарали лойиҳаларга йўналтирилганда қўшимча 36 мингта янги иш ўрни яратиш имконияти мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

Соҳа масъулларига банкларда «Сунъий интеллект маслаҳатчиси» платформасини жорий этиш топширилди. Ушбу тизим тадбиркорлар учун лойиҳа параметрлари, рисклар ва бозордаги талабни таҳлил қилиб, тайёр ечимлар тақдим этади. Шунингдек, туман даражасидаги банк ходимларини сунъий интеллект технологиялари билан ишлашга ўқитиш вазифаси белгиланди. Бу орқали кредит ресурсларини энг юқори самара берадиган лойиҳаларга йўналтириш мақсад қилинган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?