
Қўшни давлатлар – Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида яна бир шов-шувли қонунбузарлик ҳолати аниқланди. Бу сафар Туркистон вилоятидаги чегара ҳудудида 450 метр узунликда қазилган махфий туннел топилди, деб хабар берди gov.kz.
Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлигининг маълум қилишича, жиноий гуруҳ аъзолари ушбу ер ости йўлини бир неча ҳафта давомида махсус тайёргарлик билан қазишган. Ҳар қандай кузатув тизимидан яширин равишда барпо этилган туннел орқали улар 2 ой давомида нефт маҳсулотларини ноқонуний тарзда олиб ўтган.
Бу туннелнинг энг хавфли жиҳати – у тўғридан тўғри чегаранинг ўта ҳимоя қилинган нуқталаридан ўтиб, назоратдан ташқари ерлар орқали ишлаб турган. Жиноий гуруҳ нефт маҳсулотларини контейнерларда ташиб, ҳар сафар катта фойда кўриб келгани гумон қилинмоқда.
Икки давлат – Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижасида туннел фаолиятига чек қўйилди. Қўшма тезкор тадбирлар доирасида жиноий гуруҳнинг барча аъзолари ушланди. Улар орасида икки давлатнинг беш нафар фуқароси борлиги тасдиқланган.
Айни пайтда тергов жараёнлари якунланган ва иш судга юборилган. Мазкур воқеа нафақат чегара хавфсизлиги масаласини, балки энергетика маҳсулотларининг контрабандаси бўйича жиддий муаммолар мавжудлигини яна бир бор намоён этди.
Ҳуқуқшунослар бу каби туннелларнинг барпо этилиши кўплаб давлатлар учун жиддий хавф эканини таъкидламоқда. Шу сабабли, чегара ҳудудларида техник кузатув воситаларини кучайтириш ва замонавий технологиялар ёрдамида бундай ҳолатларни олдиндан фош этиш талаб этилади.
Қонунда бундай жиноятлар учун оғир жавобгарлик белгиланган. Ҳибсга олинганларга контрабанда, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва жиноий гуруҳ ташкил этиш моддалари бўйича айбловлар қўйилмоқда.
Бу воқеа яна бир бор хавфсизлик масаласида ҳеч қандай эҳтиёт чорасини ортиқча деб бўлмаслигини, чегаралар фақат деворлар билан эмас, балки доимий назорат ва ҳамкорлик асосида муҳофаза қилиниши лозимлигини кўрсатиб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар