
Тошкент вилоятида давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органлари томонидан йирик миқдордаги хорижий валютани ноқонуний йўл билан чет элга олиб чиқиш ҳолатига чек қўйилди. Тезкор тадбир давомида Қозоғистонга нақд пул кўринишидаги валютани “ташмачи” ёрдамида олиб ўтишга уринган гуруҳ фош қилинди.
Тошкент туманида ўтказилган операция чоғида 1995 йилда туғилган шахс 5 млн 622 минг Россия рублини кичик партияларга бўлиб, Қозоғистонга ўтказиш учун воситачига топшираётган пайтда қўлга олинди.
Давом эттирилган суриштирув жараёнида гумонланувчининг автомашинаси ва яшаш хонадонидан қўшимча равишда 11 220 АҚШ доллари, шунингдек, маблағ эгаларининг исмлари қайд этилган дафтар расмий тартибда олиб қўйилди.
Аниқланган ҳолат юзасидан шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.