date

Президент Мирзиёев Азмиддин Садриддиновнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Президент Мирзиёев Азмиддин Садриддиновнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таниқли олим Азмиддин Садриддиновнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида маълум қилинган.

Шунингдек, бош вазир Абдулла Арипов, Сенат раиси Танзила Нарбаева ва бошқа расмийлар ҳам ўз ҳамдардликларини изҳор этишди. Азмиддин Садриддинов 1936-йилнинг 26-июнида Тошкент шаҳрида туғилган.

У пойтахтдаги енгил саноат институтини тамомлаган. Олийгоҳни тугатгач, ўз фаолиятини Марказий Осиё Политехника институтида (ҳозирги Тошкент техника университети) бошлаган.

Олим кўп йиллар давомида Тошкент техника университетида ишлаган ва оддий ўқитувчиликдан биринчи проректорлик даражасигача етган. Унинг илм-фанга қўшган ҳиссаси катта бўлиб, қишлоқ хўжалик соҳаси учун мутахассислар тайёрлаш, қишлоқ хўжалигини механизациялаш бўйича илмий ишлар яратиш ва уларни амалиётга татбиқ этишга бағишланган.

Азмиддин Садриддинов қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш йўлидаги хизматлари учун "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги механизатори" фахрий унвони билан тақдирланган. Шунингдек, у "Дўстлик" ва "Меҳнат шўҳрати" орденлари билан мукофотланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Президент Мирзиёев Азмиддин Садриддиновнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди