
Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида ноқонуний дарахт кесиш ҳолати аниқланди. “Килдон” маҳалласи ҳудудидаги Оқтепа канали ички қисми ва қирғоқ бўйида эрозияга қарши экилган 498 туп дарахт мораторий талабларига зид равишда кесиб ташланган.
Кесилган дарахтлар таркибида 327 туп терак, 161 туп тол, 5 туп тут, 3 туп жийда ва 2 туп ёнғоқ бўлган. Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, бу қилмиш табиатга 2 миллиард 220 миллион сўмдан ортиқ зарар етказган.
Мазкур ҳолат бўйича Экология миллий қўмитаси томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чоралар кўрилиши учун материаллар Бош прокуратурага юборилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.