Бухоро цехидаги даҳшатли портлаш тўрт инсон ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш482
Бухоро цехидаги даҳшатли портлаш тўрт инсон ҳалок бўлди

Бугун, 6 декабрь куни Бухоро вилоятининг Когон туманида фожеали ҳодиса рўй берди. Тоғ-кон саноати корхоналари учун портловчи моддалар тайёрланадиган “Shahms LTD”га қарашли цехда кучли портлаш содир бўлиб, афсуски 4 нафар ишчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расман маълум қилди.

Расмийларга кўра, портлаш соат 09:40 атрофида “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш майдонида юз берган. “Shahms LTD” 2019 йилдан буён Марказий Осиё ва Ўзбекистондаги янги конлар учун портловчи моддалар етказиб бериш билан шуғулланиб келган йирик корхона ҳисобланади.

Портлашдан кейин ёнғин тезда авж олган, аммо Бухоро ФВБнинг 7 та қутқарув бўлинмаси томонидан ёнғин соат 10:27да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса пайтида омборда 30 нафар ходим бўлган, шулардан тўрт ишчи воқеа жойида ҳалок бўлгани маълум қилинди. Яна 4 киши енгил жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилган, уларнинг иккитасига амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан ҳукумат комиссияси тузилди. Унга Саноат хавфсизлиги қўмитаси раҳбари Абдуваққос Рафиқов бошчилик қилади. Комиссиянинг вазифалари — жабрланувчиларга тезкор ёрдам кўрсатиш, портлаш оқибатларини бартараф этиш ва бу фожеа сабабларини атрофлича ўрганиш. Шу билан бирга, келгусида бундай нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш учун аниқ таклиф ва чоралар ишлаб чиқилади.

Ҳозирда ҳудуд тўлиқ назоратга олинган ва зарарни бартараф этиш ишлари давом этмоқда. Мутасаддилар вазиятни қатъий назоратда сақлаётганини маълум қилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?