5 декабрда ёмғир ёғадиган ҳудудлар рўйхати маълум қилинди

1 дақиқа ўқиш55.8K
5 декабрда ёмғир ёғадиган ҳудудлар рўйхати маълум қилинди

Ўзгидромет 5 декабрь кунига мўлжалланган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Тахминларга кўра, эртага республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши эҳтимол қилинмоқа. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди, аммо туман тушиши мумкин. Шамол 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–4 даража илиқ, кундузи 9–11 даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёғингарчилик кутилмайди, аммо баъзи жойларда туман сақланиб туриши мумкин. Шунингдек, 7–12 м/с тезликдаги шарқий шамол кузатилади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоийда ҳам ҳаво асосан мусаффо, фақат айрим жойларда туман бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси −2 дан +3 даражагача, кундузи 6–11 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззахда кечаси ва эрталаб ёмғир эҳтимоли мавжуд. Шамол 7–12 м/с атрофида. Ҳарорат 0–5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даража совуқ, кундузи 6–11 даража бўлиши кутилмоқда.

Қашқадарёда ёмғир кутилмайди, баъзи ҳудудларда туман кузатилиши мумкин. Кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 8–13 даража атрофида бўлади.

Сурхондарёда айрим жойларда ёмғир эҳтимоли сақланиб қолади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража, кундузи 8–13 даража илиқ.

Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳам қисман ёмғир ёғиши мумкин. Тунги ҳарорат −3 дан +2 даражагача, кундузи 6–11 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Тоғли ҳудудларда эса ёмғир ва қор аралаш ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи −2 дан +3 даражагача ўзгаради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?