
Жанубий Кореянинг “KIA Auto” компанияси раҳбарияти Миграция агентлигида бўлди. Учрашув якунларига кўра, 2026 йил бошидан Миграция агентлиги томонидан KIA AUTO стандартларига мос махсус ўқув устахоналари очилади. Уч ойлик дастурда корейс тили ва маданияти, техника хавфсизлиги, Корея методикаси асосида амалий автомобил сервиси ўргатилади.
Ўқувни муваффақиятли тамомлаганлар E-7 визаси (малакали ишчи) билан Кореяга ишга жойлаштирилади. E-7 визасининг асосий талаби — корейс тилини TOPIK 1 даражасида билиш.
“Корея Адлия вазирлиги 2025 йилдан бошлаб автомобиль кузовини бўяш йўналишига хорижлик мутахассисларни жалб қилишга рухсат берди. Шу вақтга қадар фақат маҳаллий аҳоли ишлаган. Ўзбекистон ушбу лойиҳага биринчи бўлиб жалб этилмоқда”, дейилади Миграция агентлиги хабарида.
KIA Auto — Кореянинг етакчи автомобилларга хизмат кўрсатиш тармоғи бўлиб, мамлакат бўйлаб 600 га яқин сервис маркази бор. Йилига 1 миллиондан ортиқ автомобилларга техник хизмат кўрсатади ва малакали кадрларга эҳтиёж юқори.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.