date

Фирма раҳбари бўлган талаба 44 млн. сўмни қайтариб олди

Фирма раҳбари бўлган талаба 44 млн. сўмни қайтариб олди

Фарғонада талабанинг раҳбарлик қилган хусусий фирмасига тегишли 44 млн 630 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари Мажбурий ижро бюроси томонидан тўлиқ ундириб берилди.

Фарғона давлат университетининг Иқтисодиёт факультети талабаси фирма раҳбари сифатида фуқаро Сардорбек Муллажоновга фирма айланмаси доирасида умумий қиймати 44 млн 630 минг сўм бўлган пулни нақд қилиб олиш учун унинг пластик картасига ўтказиб берган.

Бироқ фуқаро Сардорбек ўз вақтида мажбуриятни бажармаган. Унинг банк ҳисоб рақамлари ва пул айланмаси билан боғлиқ хавфсизлик муаммолари туфайли маблағ нақд кўринишда фирма раҳбарига қайтарилмасдан қолган.

Юзага келган ҳолат юзасидан талаба-раҳбар судга мурожаат қилди. Суд томонидан чиқарилган ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросига юборилди ва иш юзасидан ижро ҳаракатлари бошланди.

МИБ томонидан кўрилган чоралар натижасида қарздор Сардорбекдан қарз миқдори тўлиқ ундирилиб, унинг “Yasin World Trade” МЧЖ раҳбари сифатида ундирувчи томонга нақд тарзда топширилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Фирма раҳбари бўлган талаба 44 млн. сўмни қайтариб олди