
Германия чемпионатининг 13-турида РБ Лейпциг ўз майдонида Айнтрахтни қабул қилди ва улкан ғалабага эришди. Ўйиннинг 5-дақиқасида Кристоф Баумгартнернинг узатмасидан сўнг Конрад Хардер дарвоза ҳисобини очди (1:0).
Кейинчалик Маҳмуд Дауднинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди, лекин Баумгартнер тўпни тўрга жойлаб, ҳисобни 2:0 қилди. Ҳар ҳолда, Баумгартнернинг яна бир голи офсайд сабаб бекор қилинди.
Иккинчи бўлимнинг бошида мезбонлар тезкор ҳужумни амалга ошириб, Ян Диоманд ҳисобни 3:0 га етказди. Бироздан сўнг Антонио Нуса тўпни устунга урди, аммо Диоманд 8 дақиқа ичида дубли билан жавоб берди (4:0).
Ўйиннинг 62-дақиқасида мезбонлар пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Давид Раум тўпни голга айлантириб, ҳисобни 5:0 қилди.
Ажойиб ўйин кўрсатган Диоманд 65-дақиқага келиб ўз хет-тригини расмийлаштирди ва якуний 6:0 ҳисобини таъминлади. Мазкур ғалаба орқали "қизил буқалар" Бундеслига турнир жадвалида иккинчи ўринни сақлаб қолишди, лекин улар етакчи Бавариядан 8 очко орқада қолмоқда.
Айнтрахт эса ёмон ҳимояси билан 7-ўринда қолди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.