date

Тошкентга 1921 йилги танга олиб кирилмоқчи бўлди

Тошкентга 1921 йилги танга олиб кирилмоқчи бўлди
Уфа аэропортида божхоначилар томонидан 1921 йилги нойоб совет кумуш тангаси — 1 рубл тутилган. Мазкур тангани Тошкентга яширинча олиб киришга уринган йўловчи ушланди.

Маълумотларга кўра, эркак ушбу тангани “омад учун” олиб кетаётганини айтиб, маданий аҳамиятга эга буюмларни декларациядан ўтказиш зарур эканлигини билмаганини таъкидлаган. Мутаҳассисларнинг фикрича, бу танга совет ҳокимияти томонидан муомалага чиқарилган биринчи ва тарихда охирги кумуш рубл ҳисобланади.

Экспертиза унинг ҳақиқий эканини тасдиқлади. Тангани олиб кетишга уринган шахсга нисбатан декларация ва божхона қоидаларини бузганлик учун маъмурий иш қўзғатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентга 1921 йилги танга олиб кирилмоқчи бўлди