date

Сербия президенти Ўзбекистонга ташрифидан мамнунлигини айтди

Сербия президенти Ўзбекистонга ташрифидан мамнунлигини айтди
Сербия президенти Александр Вучич Ўзбекистонга ташрифи натижаларидан мамнунлигини билдирди. Бу ҳақда у Тошкентда Ислом цивилизацияси марказига ташрифи давомида маълум қилди.

Вучичнинг сўзларига кўра, томонлар ўзаро ҳамкорлик декларациясини ҳамда бир қатор бошқа ҳужжатларни имзолашган. Бу ҳужжатлар келгусида қўшма лойиҳалар учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

У ташриф муваффақиятли ўтаётганини ва икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун мустаҳкам пойдевор яратилганини таъкидлади. Сербия етакчиси, шунингдек, Ўзбекистонда ўтаётган ҳукуматлараро қўмита йиғилишидан сўнг, Шавкат Мирзиёевни Белградда қабул қилишни режалаштираётганини қўшимча қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сербия президенти Ўзбекистонга ташрифидан мамнунлигини айтди