Давлат манфаатларига зарар етказган шахс 75 млн. сўм жарима тўлади

Суд ҳукмига асосан тайинланган жиноий жарима давлат фойдасига ундирилди.
Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон туман судининг 16.12.2025 йилдаги ҳукмига мувофиқ фуқаро А.У. нодавлат тижорат ташкилотининг мансабдор шахси бўла туриб, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, ер ости қазилма бойликларини ноқонуний равишда қазиб олишда ифодаланган ҳаракатлари билан давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 192-11-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравар, яъни 75 млн. сўм жиноий жарима тайинланган.
Мазкур суд ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида МИБ Андижон туман бўлими иш юритувига қабул қилинган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида тайинланган 75 млн. сўм жиноий жарима тўлиқ ундирилиб, давлат фойдасига йўналтирилди.
Мажбурий ижро бюро органлари томонидан суд ҳужжатларининг ўз вақтида ва сўзсиз ижро этилиши қонун устуворлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!