date

5-6 ноябр кечаси энг ёрқин "суперой" кузатилади...

5-6 ноябр кечаси энг ёрқин "суперой" кузатилади...
2025 йилнинг 5 ноябрдан 6 ноябрга ўтар кечаси Ўзбекистон осмонида йилнинг энг ёрқин ва сўнгги тўлин ойи — Бобр суперойи кузатилади. Шу пайтда Ой Ерга энг яқин масофага — 356 832 километрга яқинлашади ва натижада у одатдагидан катта ва ёрқин кўринади.

Астрономларнинг маълумотига кўра, тўлин ой Тошкент вақти билан 18:19 да бошланади, Ой эса ярим тундан кейин Ерга максимал даражада яқинлашади. Мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида суперойни 5 ноябр куни кечқурун, қуёш ботиши билан кузатиш мумкин бўлади.

Тошкентда Ойнинг чиқиши тахминан 16:45–17:00 оралиғида бўлиши кутилмоқда ва ярим соат ичида у горизонтдан анча юқорига кўтарилади. Агар осмон булутсиз бўлса, Ойни 6 ноябр тонгигача, бутун тун давомида кўриш мумкин.

Астрономлар шарқ ёки жануби-шарқий горизонтни яхши кўриш мумкин бўлган очиқ жойларда кузатишни тавсия этади. Айниқса, Ой горизонт яқинида жойлашганда, у одатдагидан катта бўлиб кўринади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 5-6 ноябр кечаси энг ёрқин "суперой" кузатилади...