date

ЖССТ Ўзбек онаси ва боласига бағишланган мурални тақдим этди

ЖССТ Ўзбек онаси ва боласига бағишланган мурални тақдим этди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) «Келажак саломатлиги» номли мурални тақдим этди. Ушбу мурал ўзбек онаси ва боласига бағишланган бўлиб, 7 ноябр куни очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур мурал Тошкентдаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази – она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш маркази деворида жойлашган. Мазкур очилиш ЖССТнинг «Соғлом ҳаёт бошланиши – фаровон келажак гарови» кампаниясини якунлаш доирасида амалга оширилди.

Ушбу мурал оналар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида яратилган. «Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш – бу фақат тиббиёт муассасаларининг эмас, балки бутун мамлакат ва жамиятнинг устувор вазифасидир», – деди Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситхонова.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЖССТ Ўзбек онаси ва боласига бағишланган мурални тақдим этди