date

Эммери «Арсенал»га қарши мағлубиятдан сўнг фикр билдирди

Эммери «Арсенал»га қарши мағлубиятдан сўнг фикр билдирди

«Астон Вилла»нинг ғалабали юриши «Эмирейтс» стадионида «Арсенал»га қарши ўйинда 1:4 ҳисобидаги мағлубият билан тўхтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бирмингем клуби барча мусобақаларда кетма-кет 11 та учрашувда зафар қучиб, АПЛ жадвалида «канонирлар»га жуда яқинлашгандӣ. Бироқ Лондон сафарида кутилган сенсация юз бермади.

«Футбол — бу ҳозир ва шу дам. Аввалги натижаларимиз жуда ажойиб эди. Балки бугун турнир жадвалидаги ўрнимиз сабабли ҳаммамиздан кўпроқ нарса кутилгандир, лекин ҳозир энг муҳими — бўлиб ўтганини таҳлил қилиш», деди «Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эммери.

19 турдан сўнг «Астон Вилла» 39 очко билан учинчи поғонани сақлаб қолди. «Арсенал» эса 45 очко билан турнир жадвалида пешқадам.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эммери «Арсенал»га қарши мағлубиятдан сўнг фикр билдирди