
Бразилия футболи афсонаси Кафу собиқ жамоаси «Милан»ни скудетто учун ҳақиқий даъвогар деб ҳисоблайди. Интервью чоғида ундан «Милан»нинг чемпионлик пойгасидаги энг хавфли рақиби кимлиги сўралди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кафунинг фикрича, Италияда чемпионлик учун кураш кескин кечади ва ҳозирги уч етакчи жамоанинг ҳар бири совринни қўлга киритиши мумкин. Шунга қарамай, у «Рома»ни ҳам эътибордан четда қолдирмасликни тавсия қилди, шунингдек, «Ювентус» ҳам Спаллетти қўл остида тобора формага кириб бораётганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Кафу А Серияда айнан «Рома» ва «Милан» сафида тўп сурган, Италиядаги фаолияти жами 11 йилни ташкил этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.