
Марк-Андре тер Штеген "Барселона"да асосий дарвозабон мақомини йўқотди ва яқин келажакда ижара асосида бошқа жамоага кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги хабарига кўра, 33 ёшли посбон ҳозирда олти клуб эътибор марказида. Рўйхатда "Бавария", "Жирона", "Тоттенҳем", "Астон Вилла", "Ювентус" ва "Челси" бор.
Transfermarkt портали тер Штегеннинг бозор қийматини 7 миллион евро деб баҳоламоқда. Унинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.
Аввалроқ тер Штегеннинг "Барселона"даги келажаги бўйича бир вариант икки шартдан бирига боғлиқ экани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.