
“Рома”нинг собиқ футболчиси, бразилиялик ҳимоячи Кафу клубнинг амалдаги бош мураббийи Жан Пиеро Гасперини ишини жуда юқори баҳолади. Мутахассис жамоани “Аталанта”даги муваффақиятли давридан сўнг қабул қилиб олган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кафунинг фикрича, Гасперини Италиядаги энг етук мураббийлардан бири. “Рома” уни таклиф қилиш орқали сўнгги йиллардаги энг яхши танловлардан бирини амалга оширди ва натижалар ҳам кўрина бошлади: жамоа аниқ ўсиш йўлида”, — дея Кафунинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.
Эслатиб ўтамиз, Кафу 1997–2003 йилларда “Рома” сафида тўп сурган, кейин эса “Милан”га ўтган. У Бразилия терма жамоаси билан икки бор жаҳон чемпиони бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.