
Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 2025-йил охирига келиб 33,1 миллион кишига етиб, аҳоли умумий сонининг 89 фоизини ташкил этиши кутилмоқда. Digital 2026: Uzbekistan ҳисоботига кўра, мамлакатда интернет тезлиги сезиларли даражада ошган: мобил интернет тезлиги йил давомида 53,4 фоизга, стационар интернет тезлиги эса 25 фоизга ўсган.
DataReportal маълумотларига кўра, 2025-йил октябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 33,9 миллион фаол мобил уланишлар қайд этилган бўлиб, бу жами аҳолининг 91,1 фоизига тенг. GSMA Intelligence маълумотларига кўра, ушбу уланишларнинг 95,6 фоизи 3G, 4G ва 5G технологияларига тегишли.
Фаол мобил рақамлар сони бир йил ичида 306 мингга ошган (+0,9%). Ookla маълумотларига кўра, мамлакатда мобил интернетнинг ўртача тезлиги 55,5 Мбит/с, стационар интернетнинг тезлиги эса 86,7 Мбит/с га етган.
Бу кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан мос равишда 53 ва 25 фоизга ошган. Ҳисобот муаллифлари 2025-йил октябридаги маълумотлар Ўзбекистондаги рақамли ривожланиш ва фойдаланувчилар хулқ-атворидаги ўзгаришларни акс эттираётганини таъкидламоқда.
Ижтимоий тармоқлар бўйича 2025-йил охирида 14,1 миллион фаол фойдаланувчи қайд этилган бўлиб, бу аҳолининг 37,9 фоизига тенг. Бу соҳада ўсиш йил давомида 4,2 миллион (+41,7%) ташкил этди.
DataReportal маълумотларига кўра, Instagram энг оммабоп платформа бўлиб, унинг аудиторияси 14,1 миллион кишидан иборат. Шу билан бирга, ушбу кўрсаткичлар фақат реклама қамровига асосланиб берилган ва реал фойдаланувчилар сонини акс эттирмаслиги мумкин.
БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 2025-йил октябр ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг умумий сони 37,2 миллион кишини ташкил этади. Уларнинг ярмидан кўпи 27 ёшдан кичик бўлиб, аҳолининг ярми шаҳарларда яшайди.
Бу эса интернетга кириш имконияти ва тармоқлардаги фаолликка бевосита таъсир кўрсатмоқда. Рақамли инфратузилманинг ривожланиши ва демографик омиллар Ўзбекистонда рақамли соҳанинг ўсишини таъминламоқда.
Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари статистикаси
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар