
Фуқаро Х.И. қурилиш фирмаси раҳбари бўлиб ишлаб, мактабни таъмирлаш учун давлат бюджетидан ажратилган пул маблағларини талон-торож қилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси билан айбли деб топилиб, унга нисбатан Бухоро вилояти судининг 17.10.2025 йилдаги қарори билан 90 млн. сўм жиноий жарима солинган.
Ушбу жаримани ундириш ҳақидаги ижро варақа Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Хусусан, бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг номида аниқланган автомашина ва кўчмас мулкга банд солинган.
Шунинг натижасида, қарздор 90 млн. сўм жиноий жаримани жорий йилнинг 16 декабрь куни тўлаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.