date

Вояга етмаганлар никоҳи учун жазо кескин кучайтирилиши мумкин

Вояга етмаганлар никоҳи учун жазо кескин кучайтирилиши мумкин

Ўзбекистонда вояга етмаганлар билан никоҳ масаласига оид жавобгарликни анча кучайтириш режалаштирилмоқда. Бу хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқларини янада мустаҳкам ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун лойиҳасида назарда тутилган.

Лойиҳага мувофиқ, яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузишга қатъий чекловлар киритилмоқда. Жумладан, тоға, амаки, амма ва холаларнинг жиянлари билан, шунингдек, тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар ўртасида никоҳ қилиш тақиқланиши мумкин. Фақат фарзандликка олиш ҳолатларида, агар ҳақиқий қон-қариндошлик мавжуд бўлмаса, истиснолар қўлланилади.

Шу билан бирга, айрим ҳолатларда — ҳомиладорлик ёки бола туғилиши сабабли — туман ёки шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириш ваколатига эга бўлади.

Энг асосий янгилик — жазоларга тааллуқли. Агар никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ муносабатларига киришиш аввал маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такрор содир этилса, жарима миқдори кескин оширилиши мумкин. Янги меъёрларга кўра, жарима БҲМнинг 50–100 бараваригача, яъни 20 миллиондан 41 миллион сўмгача етиши, ёки мажбурий жамоат ишлари ҳамда ахлоқ тузатиш ишлари қўлланилиши кўзда тутилмоқда.

Ҳозирги қонунчиликда эса бу турдаги қилмиш учун анча енгил жазо чоралари амал қилади. Шу боис, лойиҳа жамиятда болалар манфаатини устувор қўйишга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Вояга етмаганлар никоҳи учун жазо кескин кучайтирилиши мумкин