date

Осиё майдонида миллионлар: "Андижон" ва "Насаф" қанчадан даромад қилди?

Осиё майдонида миллионлар: "Андижон" ва "Насаф" қанчадан даромад қилди?

Осиё қитъасидаги халқаро мусобақаларда иштирок этаётган ўзбекистонлик клублар нафақат тажриба, балки салмоқли молиявий фойда ҳам қўлга киритмоқда. Жумладан, "Андижон" ОФК Чемпионлар лигаси 2 (ОЧЛ2) мусобақасида иштирок этиш орқали 300 минг АҚШ доллари миқдорида даромад олди.

Осиё Футбол Конфедерацияси қоидаларига кўра, гуруҳ босқичида қатнашган ҳар бир жамоага дастлаб 300 минг доллар мукофот пули ажратилади. Шунингдек, ҳар бир қўлга киритилган ғалаба учун қўшимча 30 минг доллар, кейинги босқичга чиққан жамоаларга эса яна 80 минг доллардан рағбатлантирувчи мукофот берилади. Бу эса “Андижон” учун мусобақада иштирокни молиявий жиҳатдан ҳам фойдали қилди.

Бундан ташқари, мамлакатимизнинг яна бир етакчи жамоаси — "Насаф" ОФК Элит Чемпионлар лигасида муваффақиятсиз иштирок этиб, ҳозиргача 800 минг АҚШ доллари ишлаб топишга улгурди.

Элит мусобақада ОФК асосий босқичга чиққан ҳар бир клубга 800 минг доллар миқдорида базавий мукофот ажратади. Қўшимча равишда, ҳар бир ғалаба учун 100 минг доллар, кейинги босқичга йўл олган жамоаларга эса яна 200 минг доллардан тўлаб берилади.

Қисқаси, “Андижон” ва “Насаф”нинг Осиё аренасидаги иштироки нафақат спорт натижалари, балки молиявий жиҳатдан ҳам ўзбекистон футболининг нуфузи ошиб бораётганини яққол кўрсатиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Осиё майдонида миллионлар: "Андижон" ва "Насаф" қанчадан даромад қилди?