
Навоий вилоятида 41 ёшли маҳаллий фуқаро уч кишини ўлдиргани учун умрбод озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Millar» дастури хабар берди.
Жиноятга 2021 йилдаги ажралишдан кейин туғилмаган уй-жой низоси сабаб бўлган. Фожиа маҳкумнинг собиқ турмуш ўртоғига тегишли уйидан чиқариб юборилиш жараёнида содир бўлган.
Мажбурий ижро бюроси ходимлари суд қарорини бажариш учун Шарқ қишлоғига борган. Шу пайтда маҳкум HOWO юк машинасида собиқ турмуш ўртоғи ҳамда унинг ота-онасини босиб кетган.
Сўнгра собиқ рафиқасига икки маротаба пичоқ билан зарба берган. Маҳкум ҳукм устида шикоят қилган бўлса-да, Навоий вилояти суди умрбод қамоқ жазосини ўзгаришсиз қолдирган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.