
«Байер»нинг собиқ ҳужумчиси Дмитрий Булыкин Хаби Алонсо «Реал» бош мураббийи сифатидаги ишига муносабат билдирди. У ўз фикрларини «Евро-Футбол.Ru» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Булыкиннинг таъкидлашича, Алонсонинг Мадриддаги келажаги аввало натижаларга боғлиқ. У Алонсо «Байер»да ишлаган даврни эслатиб, мураббий Бундеслигада рекордлар ўрнатгани, Леверкузенни чемпион қилгани ва шу сабаб у ерда ҳақиқий миллий қаҳрамонга айланганини қайд этди.
Шу билан бирга, Булыкин Алонсони олдинда бошқа синовлар кутаётганини ҳам урғулади: Испания чемпионати бошқа муҳит, энг муҳими эса юлдуз футболчилар билан ишлаш қанчалик муваффақиятли кечишига боғлиқ. «Энг асосийси — натижа», деди у.
Ҳозирда Хаби Алонсо бошқарувидаги «Реал» Ла Лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. 18 турдан сўнг «қаймоқранглилар» 42 очко жамғараган, пешқадам «Барселона»дан ортда қолиш 4 очкони ташкил этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.